Ўзбекистон йил бошидан буён Қозоғистоннинг 174,3 миллион долларлик ғалласини импорт қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Йиллик ўсиш кўрсаткичи 54,8 фоизни ташкил қилди.
Қозоғистон 2018 йилнинг 8 ойи мобайнида 3871,4 минг тонна буғдой ва меслин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 60,4 фоизга кўп. Экспорт ҳажми пуллик кўрсаткичда 600,2 миллион долларни ташкил этди.
Ўзбекистондан кейинги ўринларда Тожикистон (93,8 миллион доллар) ва Хитой (67,9 миллион доллар) қайд этилган.
Изоҳ (0)