Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Лука Йович Европанинг гранд клублари назарига тушди.
«Барселона» скаутлари 20 ёшли футболчини Сербия терма жамоасидаги ўйинини кузатишга ҳам улгурди. Серблар Черногория билан баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Йович эса 83-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Футболчининг ҳаракатларини, шунингдек, «Ливерпуль» ҳам кузатиб бормоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи эса Лиссабоннинг «Бенфика» клубига тегишли.
Лука жорий мавсум Бундеслигада 9 та гол билан тўпурар бўлиб турибди.
Изоҳ (0)