Франциянинг бир қатор шаҳарларида ёқилғи нархларининг оширилганлигига қарши яна кенг кўламли норозилик акциялари бошланди. Бу ҳақда 19 ноябрь, душанба куни Le Figaro газетаси хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Намойишчилар ёруғлик қайтарувчи жилетлар кийганлиги учун «сариқ жилетлар» номини олган акция иштирокчилари автомобиллари билан йўлнинг ўтиш қисмини ёпиб қўймоқда.
Жумладан, 19 ноябрь куни тонгда шу каби акциялар Бордо, Тулуза ва Лион каби йирик шаҳарларда қайд этилган.
Роандаги акция ташкилотчиларидан бири намойишлар иштирокчилари вазиятни тартибга солиш учун ҳукумат хатти-ҳаракатини кутаётганлигини маълум қилган.
« ‘Сариқ жилетлар’ билан ҳукумат ўртасида учрашув ўтказиш лозим. Президент Макрон бизни эшитишини сўраймиз. Чунки биз кўпчиликмиз ва аҳолининг турли қатламлариданмиз. Бизни Елисей саройида қабул қилишини сўраймиз», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Францияда 300 мингга яқин одам иштирок этган оммавий намойишлар 17 ноябрь куни бошланган эди.
Изоҳ (0)