ИИВ хабарига кўра, Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни Фориш тумани Арнасой ҚФЙ ҳудудида 1 300 бош қўйларни боқиб юрганида таёқ билан уриб 215 бош қўйини ҳайдаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни фуқаролар Д.А., М.Т. ва Т.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)