17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йилги Давлат бюджети муҳокамасига бағишланган мажлисида Ўзбекистон молия вазири томонидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоларининг билдирган таклифи инобатга олинган. Унга кўра, 2019 йил Бюджетномасида тиббиёт муассасаларида қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, чойшаблар учун режалаштирилаётган 30 миллиард сўм маблағга қўшимча 75 миллиард сўм, жами 105 миллиард сўм маблағ ажратилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.
Фракция аъзолари ўтган ойлар мобайнида жойлардаги вазиятларни ўрганиши давомида айрим тиббиёт муассасаларида қаттиқ ва юмшоқ мебелларнинг эскирганлиги ёки етишмаслиги, шу билан бирга даволанаётган беморларнинг чойшаблари йилда камида 3 марта янгисига алмаштирилиши ўрнига бир марта янгиланаётгани каби масалалар аниқланган.
«Мазкур масала юзасидан депутатларимиз томонидан мутасаддиларга бир неча бор қилинган мурожаатлар жавобсиз қолаётган эди», — дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборотида.
Депутатлар томонидан 2019 йилги Бюджетнома тўлиқ қўллаб-қувватланган.
Изоҳ (0)