Дунёда энг кенг тарқалган ўлчов бирлиги — килограммга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, Парижда бўлиб ўтаётган ўлчовлар ва вазнлар бўйича 26-конференция иштирокчилари тарихий қарорга келиб, Халқаро бирликлар тизимининг (SI) етти асосий ўлчов бирлигидан тўрттасига ўзгартириш киритди. Булар — килограмм, ампер, келвин ва молга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда килограммни белгилаш принциплари Севрдаги Халқаро ўлчовлар ва вазнлар палатасида сақланувчи эталоннинг массасига эмас, Планк доимийсига боғлиқ бўлади. Версалда ўтаётган конференцияга 57 давлатдан ташриф буюрган олимлар ушбу қарорни кўпчилик овоз билан маъқуллади.
SI учун киритилаётган ушбу ўзгаришлар 2019 йил март ойидан кучга киради.
Изоҳ (0)