АҚШ давлат котиби Майк Помпео КХДР АҚШ фуқаросини озод қилганини айтди, бироқ унинг исмини ошкор этмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Гап катта эҳтимол билан Брюс Байрон Лоуренс ҳақида кетмоқда. У октябрь ойида Хитойдан КХДР чегарасига ноқонуний киргани учун қўлга олинганди.
«Қўшма Штатлар Америка фуқаросининг озод этилиши бўйича КХДР ва Швеция элчихонаси ўртасидаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради», — дейилади Помпеонинг ёзма мурожаатида.
Вашингтон ва Пхеньян ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмаслиги сабабли АҚШнинг КХДРдаги манфаатларини Швеция ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)