АҚШ прокуратураси 2012 йилдан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида турган Жулиан Ассанжга нисбатан айблов эълон қилди. WikiLeaks асосчиси жосусликда айбланиши мумкин. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.
АҚШ Адлия вазирлиги айбловлар ҳақида маълумот эълон қилишни режалаштирмаган бир пайтда, Виржиния прокурорининг ёрдамчиси Келлен Дуаер бехосдан бу маълумотни ошкор қилган.
Қайд этилишича, прокурорлар Ассанж қўлга олингунга қадар махфий равишда унга қарши айбловларни қисқартиришга ҳаракат қилган. Чунки бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга Ассанжнинг ҳибсдан қочиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилишга имкон бериши мумкин бўлган.
Изоҳ (0)