Американинг Колорадо штатида яшовчи аёлнинг иккала буяраги ҳам шифокорлар хатоси туфайли олиб ташланди, деб ёзади «РИА Новости».
Қайд этилича, шу йилнинг март ойида 73 ёшли Линда Вуллида саратон ривожланаётгани тахмин қилинган. Шунинг учун май ойида унинг иккала буйраги ҳам олиб ташланган. Бироқ, март ойида ўтказилган биопсия текшируви аёлнинг буйрагидаги ўсма хавфсиз эканлигини кўрсатган, шу тарзда аёлнинг бирорта буйрагида ҳам саратон аниқланмаган.
Операциядан сўнг ўтказилган текширувлар ҳам аёлнинг соғлом эканлигини кўрсатган.
Эндиликда Вуллига ҳеч бўлмаса битта буйрак кўчириб ўтказилиши талаб қилинади. АҚШда донор буйрагини кутиш муддати ўртача етти йилни ташкил этади.
«Улар мендан буйрак қарз деб ҳисоблайман. Шифохонага тушганингда сенда танлаш имкони йўқлиги эса қўрқинчли. Шифокорлар сенга ғамхўрлик қилишларига ишонасан», — дейди Линда Вулли.
Изоҳ (0)