Инглиз тилидаги «toxic» сўзи Оксфорд луғати талқини бўйича йил сўзи деб тан олинди. Мазкур сўз «заҳарли», «заҳарловчи» каби таржима қилинади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Экспертларнинг таъкидлашича, сўз лотин тилидан келиб чиққан. Лотин тили эса ўз навбатида уни грек тилидан ўзлаштирган.
Тадқиқот маълумотларига кўра, 2018 йилда мазкур сўзнинг маъносини кўриш 45 фоизга ўсган.
Унга алоҳида қизиқиш Сергей ва Юлия Скрипаль билан юз берган ҳодисадан кейин ортган. Улар асаб тизимини фалаж қилувчи модда билан заҳарланган.
Изоҳ (0)