Ўз оиласининг тўрт нафар аъзосини шафқатсизлик билан ўлдирган бразилиялик эркак Испанияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Гвадалахара судининг қарорига кўра, ҳукм уч марталик умрбод қамоқ жазосини кўзда тутади. Ҳукм 25 ва 35 йилдан кейин, шунингдек, тўртинчи қотиллик учун яна 25 йилдан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бундан ташқари, эркак қурбонларнинг оиласига 390 минг евро товон тўлаши керак.
Мамлакатни ларзага солган шафқатсиз қотиллик 2016 йилнинг август ойида юз берган. Бўлакларга бо;линган таналарни полиция бразилияликлар яшаган уйда қотилликдан бир ой ўтгач топган.
Жиноятда оила бошининг жияни Патрик Ногейра гумон қилинган. Жасадлар қолдиқлари топилганидан кейин Патрик Бразилияга кетган, бироқ ўз ихтиёри билан полицияга таслим бўлган. Шундан кейин у Испанияга экстрадиция қилинган. Жиноят жойида гумонланувчининг ДНКси, бармоқ излари ва сочлари топилган.
Изоҳ (0)