SFI Management Group МЧЖ иштирокида Италия ва Ўзбекистондаги етакчи корхоналар: Danieli & C.Officine Meccaniche S.p.A. ва «Ўзбек металлургия комбинати», ҳамда Danieli & C.Officine Meccaniche S.p.A. ва «Тошкент Металлургия Заводи» МЧЖ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимларнинг тантанали имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди «Ўзбек металлургия комбинати» АЖ матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан «Ўзметкомбинат» МЧЖ томонидан «Металл қуйиш ва прокат мажмуа қурилиши» лойиҳасининг амалга оширилиши бошланди. Бунда йилига 1,04 миллион тонна ҳажмида иссиқ ёйилган тахталанган прокатини ишлаб чиқарилиши ташкил қилинади.
Марказий Осиёда ноёб йилига 500 минг тонна совуқ ёйилан метал прокатини ишлаб чиқариш бўйича металлургия заводининг қурилиши ҳам муҳим лойиҳадир, дейилади хабарда.
Бугун, 15 ноябрь куни юқорида кўрсатилган лойиҳаларни амалга оширишда асосий аҳамиятга эга битимларни имзолаш маросимлари бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)