«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятида Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Франция элчиси Виолен Биет де Вилмор ҳамда Франция тараққиёт агентлигининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Рафаэль Жозан ва жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов иштирокида икки давлат ўртасида гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, халқаро алоқалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг қамровли масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, гидроэнергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги ГЕСларни қуриш ва модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш борасида муҳокама олиб борилди.
Суҳбат давомида икки томонлама гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон—Франция мулоқотининг натижали хусусияти қайд этилди. Ўзбекистон Франция билан гидроэнергетика соҳасида янги лойиҳалар асосида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш алоҳида таъкидланди. Жумладан, уч янги ГЕС қурилишида ҳамда Чорвоқ ГЕС хавфсизлик тизимини янгилашда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)