Бангладеш полицияси Даккада мухолифатчи Миллий партия тарафдорлари акциясини тарқатиб юбориш учун кўзни ёшлантирувчи газни қўллади. Бунда 20 нафар намойишчи ва камида 20 нафар полициячи жароҳат олди. Бу ҳақда Daily Star газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Партия тарафдорлари сиёсий бирлашма офиси томонга марш уюштирган ва яқин жойлашган кўчадаги автомобиль ҳаракатини тўсиб қўйган. Полиция намойишчиларни тарқатиб юборишга уринган, бироқ мухолифатчи партия тарафдорлари ҳуқуқ-тартибот органлари билан тўқнашувга киришган.
Полиция вакили Шибли Номаннинг маълум қилишича, акция иштирокчилари уларга қарата тош ота бошлагандан сўнг камида 20 нафар полициячи жароҳатланган. Бундан ташқари, намойишчилар полициячиларнинг икки автомобилига ўт қўйган, бир нечта транспорт воситасига зарар етган.
12 ноябрь куни Бангладеш марказий сайлов комиссиясининг раҳбари Нурул Худа мамлакат ҳукумати умуммиллий сайловлар ўтказиш санасини бир ҳафта кейинга — жорий йилнинг 30 декабрига ўтказишга қарор қилганлигини маълум қилган эди. У, шунингдек, номзодларни рўйхатга олиш 28 ноябрга қадар давом этишини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)