Дональд Трамп келгуси ҳафтада АҚШ иммиграция қонунчилигини кескинлаштирувчи фармонни имзолашини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
Президент бошпана олиш учун талабнома бериш имкониятини чеклашни режалаштирмоқда, чунки, унинг фикрича, қочоқлар тизимли равишда Америка расмийларини чалғитиб келмоқда.
Президент АҚШ ва Мексика чегарасини қўриқловчи ҳарбий хизматчилар уларга тош ва чағиртошлар улоқтираётган муҳожирларга ўт очганларга каби муносабатда бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Трамп янги чоралар муҳожирларга нисбатан қандай ишга тушишига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гондурасдан етти минг кишилик муҳожирлар карвони АҚШ томонга ҳаракатланаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. Трамп улардан кўпчилигини «жиноятчилар ва Яқин Шарқ мамлакатларининг шахси номаълум фуқаролари» эканлигини маълум қилган ва вазиятни «фавқулодда ҳолат» деб атаган эди.
Изоҳ (0)