Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 1 ноябрь куни халқ артисти Алибек Днишев билан учрашди. Бу ҳақда Оқ ўрда матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Kun.uz».
Давлат раҳбари А. Днишовнинг Қозоғистон маданияти ва санъатини ривожлантиришдаги ўрни ҳамда хизмати алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқ артисти — Остона ва бутун мустақил Қозоғистоннинг шаклланиши жараёнига гувоҳ ва фаол иштирокчиси саналади.
Назарбоев А. Днишевни «Остона опера» театри саҳнасида пойтахтнинг 20 йиллигини нишонлашга бағишланган концерт дастури муваффақиятли тарзда ўтказилгани билан табриклади.
Ўз навбатида, халқ артисти ижодий соҳада амалга оширилаётган сиёсат ва санъат арбоблари давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун президентга миннатдорлик билдирди.
Учрашув охирида улар «Мен сени севаман, она ватаним» қўшиғидан парчани биргаликда ижро этди.
Изоҳ (0)