Олмазор политехника касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан «Ватанни севмоқ бахти» мавзусида театр ходимлари билан талабалар ўртасида ижодий учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, экспертлар, академиклар, ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Учрашувда устоз санъаткорлар томонидан талабалар учун очиқ суҳбат уюштирилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида шеърият баҳслари ташкил этилди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.
Изоҳ (0)