Мексикалик археологлар Теотиуакандаги Ой пирамидаси остида ерости туннелини топди. У дафн маросимлари учун фойдаланилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Mexico News Daily’га таяниб, Tengrinews хабар бермоқда.
1980 йиллардаги аввалги қазиш ишларида олимлар бош суяги шакли ўзгарган инсон жасади қолдиқлари, шунингдек, яшил тошдан турли артефактларни топган. Шу сабабдан бу каби объектларни пирамида остидан ҳам топиш мумкинлиги тахмини юзага келган.
Археологлар пирамидани электротомография ёрдамида сканерлаб, саккиз метр чуқурликда ерости камерасига олиб борувчи 15 метр узунликдаги туннелни топди. Лабиринтлар ўлчами ва аввалги топилмалар бу жой рамзий маънога эга бўлганлигидан далолат беради.
Олимлар фикрича, пирамида остида «нариги дунё» рамзи жойлашган.
Ой пирамидаси эрамизнинг 200—450 йиллари оралиғида барпо этилган. Қурилма зинаси Ўликлар йўлига олиб боради, унинг чўққисида эса Ой худоси шарафига диний маросимлар учун фойдаланилган майдонча жойлашган.
Изоҳ (0)