Хитойлик олимлар 2030 йилга келиб дунёдаги энг кучли электрон коллайдерни барпо этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа тахминан 5 миллиард долларга тушади, деб ёзади «Наука».
Хитой фанлар академияси вакиллари коллайдер қуриладиган жойни ҳали танлаш лозимлигини маълум қилди. Объект айланаси узунлиги 100 километр, оғирлик маркази энергияси 240 гигаэлектронвольтни ташкил этиб, жаҳон рекордини ўрнатади.
Circular Electron Positron Collider (CEPC) мавжуд CERN’га қараганда кўпроқ Хиггс бозони ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Коллайдер лойиҳасини ишлаб чиқишда АҚШ, Европа ва япониялик мутахассислар қатнашди. Улар қурилиш жараёнига ҳам бошчилик қилади ва кейинчалик коллайдер ёрдамида тадқиқотлар ўтказади.
Изоҳ (0)