Австралиянинг Розбуд шаҳрида полиция ходимлари чўкаётган кенгуруни қутқарди. Штат полицияси Twitter аккаунтида таъкидланишича, ҳуқуқ ҳимоячилари нафақат ҳайвонни сувдан чиқариб олган, балки унга биринчи ёрдам ҳам кўрсатган, деб ёзади «Корреспондент.net».
Кенгуру чўкаётганлиги ҳақида полициячиларга маҳаллий аҳоли хабар қилган. Полициячилар етиб келганда кенгуру аллақачон соҳилга чиқиб олган ва аллакимнинг сочиғи остида исинаётган эди. Бироқ у кутилмаганда яна сузишга қарор қилди ва оқим қурбонига айланишига оз қолди.
Ҳодиса якунида ҳуқуқ ҳимоячилари кенгуруни сув асирлигидан чиқариб олди. Шундан сўнг у Розбуд участкасига етказилиб, у ерда ёввойи табиат маҳаллий маркази мутахассислари томонидан кўздан кечирилди.
Изоҳ (0)