АҚШ ва Франция президентлари Дональд Трамп ва Эммануэль Макрон телефон орқали музокараларида ҳамкасби Владимир Путин билан Ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартноманинг бундан кейинги тақдирини муҳокама қилишга келишиб олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
АҚШ, президент фикрича, Россия келишувни бузаётганлиги сабабли шартномадан чиқиш истагида.
«Москвада шартнома келажаги ҳақида яқинда бўлиб ўтган Америка—Россия консултациялари давоми сифатида республика президенти ва унинг ҳамкасби Россия президенти Владимир Путин билан бўлажак консултациялар мақбуллиги ҳақида келишиб олди», — дейилади Елисей саройи матбуот хизмати хабарида.
Баёнотда, шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари Суриядаги ҳодисаларни муҳокама қилганлиги ва Идлибда ўт очишни тўхтатиш учун фикр билдирганлиги таъкидланади.
Изоҳ (0)