Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳукумат қарори билан Адҳам Шарипович Бекмуродов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, хорижий мутахассислар, шу жумладан, ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш, кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш «Эл-юрт умиди» жамғармасининг асосий вазифалари сирасига киради.
Изоҳ (0)