Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган «Ташаббус-2018» Республика кўрик-танлови бу гал Қашқадарё вилояти босқичи Қарши шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

«Ташаббус-2018» кўрик-танловининг вилоят босқичига энг кўп саноат, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик соҳасида юқори натижаларни қўлга киритганлар жалб қилинди.

 

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Бу йилги кўрик-танловнинг аввалгиларидан фарқи энг ёш тадбиркор, саноатда фаоллик кўрсатган тадбиркор каби номинациялар қўшилган.Танловда асосан, тадбиркорларнинг фаолияти, ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жалб қилгани, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани, қанча иш ўрни яратганига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Кўрик-танлов иштирокчилари 5 та асосий йўналишлар бўйича беллашдилар:

«Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича:1-ўрин — «Дармон фарм» хусусий фирмаси — Нормуродов Анзур Авлаёрович;

«Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича:1-ўрин -«Photo Expres» ИЧК - Турдиалиев Зафар;«Йилнинг энг яхши ёштадбиркори» йўналиши бўйича:1-ўрин - «Абдурахмон бобо асали» хусусий корхонаси - Бобоев Заҳириддин;

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

«Йилнинг энг яхши фермери» йўналиши бўйича:1-ўрин - «Ғузор Оқ тўлпари » фермер хўжалиги - Равшанов Лутфулла;

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

«Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича:1-ўрин - якка тартибдаги тадбиркор - Раупов Шариф Байрамали ўғли.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Шунингдек, «Ташаббус-2018» кўрик-танловида иштирокчилар қуйидаги қўшимча номинациялар билан ҳам тақдирландилар:

«Енг яхши тадбиркор аёл» номинацияси;

«Енг яхши инновацион лойиҳа» номинацияси;

«Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор» номинацияси;

«Енг яхши оилавий бизнес соҳиби» номинацияси;

«Енг яхши экспортчи» номинацияси;

«Енг масъулиятли ижтимоий шерик» номинацияси;

«Йилнинг энг яхши маҳсулоти» номинацияси;

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Танлов доирасида иштирокчилар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.Иқтисодиёт ва саноатнинг турли йўналишлари учун мўлжалланган хилма-хил товар ва буюмлар, миллий ҳунармандчилигимизнинг бой мероси кўргазмага ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда маиший-техника жиҳозлари, мебел, тўқимачилик, гигиена ва косметика маҳсулотлари ва мисдан тайёрланган идишлар, миллий ҳунармандчилик наъмуналари, терига солинган расмлар намойиш этилди.

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати

Ғолиблар кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритди.Тантана якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар