Қозоғистон тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда, мамлакат улуши тахминан 70 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда инвестиция ва тараққиёт бўйича вазир Женис Касимбек маълум қилди, деб ёзади «Sputnik Қозоғистон».
«Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида асосий капиталга инвестициялар умумий ҳажми 21,6 фоизга ошиб, 7,5 триллион тенгени (20,5 миллиард доллар) ташкил этди. Тоғ-кон саноатида ҳам ўсиш кузатилмоқда — 41,4 фоиз, қурилишда — 37,1 фоиз, қайта ишлаш саноатида — 26,4 фоиз», — дейди вазир.
Инвестициялар жалб этишда Атирау вилояти етакчилик қилмоқда. Инвестицияларнинг 35,8 фоизи мазкур вилоят улушига тўғри келмоқда. Ундан кейинги ўринлардан Остона (9,2 фоиз) ва Олмаота (6,5 фоиз) жой олган.
Изоҳ (0)