Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Гавайи архипелагининг оролларидан бири «Валака» тўфонидан кейин сув остида қолиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

АҚШнинг Балиқ ресурслари ва ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизматининг сунъий йўлдош маълумотларига кўра, Шарқий орол тўлалигича сув остида қолган. Унинг узунлиги бир километрни, эни эса 120 метрни ташкил қилган. Шарқий оролда қирилиб кетиш хавфи остидаги яшил денгиз тошбақалари популяциясининг қарийб ярми жойлашган эди.

Архипелаг Тинч океанининг шимолий қисмида жойлашган 24 та оролдан иборат. Олимлар иқлим ўзгаришлари сабабли бошқа ороллар ҳам йўқ бўлиб кетишидан хавфсирамоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар