Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йилнинг 20 октябрдан 30 октябрга қадар Навоий вилоятида «Дудбўронларни тозалаш 10 кунлиги» эълон қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Бундан мақсад аҳоли ўртасида табиий ва ис газларидан заҳарланиш ҳамда хонадонларда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш.

Мазкур тадбир доирасида жорий йилнинг 18 октябрь куни Нурота тумани «Мустақиллик» МФЙда «Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида табиий ва ис газларидан заҳарланиш ва биноларда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари» мавзусида кўргазмали амалий семинар ўтказилган.

Семинарда Нурота тумани «Мустақиллик» МФЙ аҳолиси, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва хўжалик мудирлари – жами 193 киши иштирок этди.

Шунингдек, амалий тадбирлар давомида 122 та хонадондаги табиий газ тармоқлари ва жиҳозлари назоратдан ўтказилиб таъмирланди ва дудбўронларни тозаланди.

Кўргазмали амалий семинарларни вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар