Япониялик кимёгар ва биолог Осаму Симомура 90 ёшида вафот этди. У яшил флуорессент оқсилдан фойдаланишни кашф этганлиги ва ривожлантирганлиги учун кимё бўйича Нобель мукофотини олган. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
Симомура 2008 йилда икки америкалик олим — Рожер Цен ва Мартин Чалфи билан бирга нуфузли мукофотга лойиқ деб топилган. У тадқиқ қилган Аэқуореа виcториа медузасининг яшил флуорессент оқсили ҳозирда ҳужайрада оқсил миқдорини аниқлаш учун ўзидан нур чиқарувчи белги сифатида хизмат қилади.
Симомура 1928 йилда Фукутияма шаҳрида дунйга келган ва Нагасакида ўқиган. У ерда 1945 йилнинг августида ядро бомбардимонини бошдан кечирган.
Изоҳ (0)