Афғонистонда АҚШ армияси бригада генерали Жеффри Смайли «Толибон» гуруҳи жангариларининг Қандаҳор вилояти губернатори офисига ҳужуми давомида яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Генерал Қандаҳордаги ҳужум давомида ўқотар қуролдан жароҳатланишдан сўнг даволанмоқда», — тасдиқлади НАТОнинг Афғонистондаги миссияси вакили Грант Нил.
Маълумот учун, Смайли Афғонистон жанубида НАТО ҳарбий маслаҳат миссиясига бошчилик қилади.
Изоҳ (0)