Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Росатом», Ўзбекистон Фанлар академияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Ўзинжиниринг»

Фото: «Ўзинжиниринг»

Меморандум доирасида томонлар Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси персоналини ўқитиш, атом энергетикаси соҳасида таълим ва персонални тайёрлаш борасида ҳамкорликни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, эҳтиёждан келиб чиқиб атом энергетикаси, ядро фани ва технологиялари бўйича қўшма таълим, жумладан, икки томонлама дипломлар дастурларини ташкиллаш кўзда тутилмоқда.

Меморандум ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари, хусусан, атом энергетикаси соҳасида ўқув ва илмий адабиётни ишлаб чиқиш, қисқа муддатли стажировкалар, ёзги мактаблар, семинарларни ташкиллаш, ўзбекистонлик талаблар ва ўқувчилар ўртасида физика, кимё ва математика бўйича танловлар ўтказишни ҳам ўз ичига олган.

«Росатом» Ўзбекистонда кенг жамоатчилик ва ядро технологиялари билан қизиқувчилар учун атом энегетикаси ахборот маркази очилишида ҳам кўмаклашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар