20 октябрь куни Навоий шаҳридаги Бунёдкорлар кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлган. Ёнғин чиққан 8/5А-уйда 1949 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Н.Р, 8/4А-уйда 1958 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони А.Х. ва 1981 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони С.Х. истиқомат қилган, деб ёзади ЎзА.
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач 5 дақиқада етиб борган.
Кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин зудлик билан ўчирилган. Ногирон шахслар ўт ўчирувчилар томонидан тезкорлик билан қутқарилгани сабабли тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғинга тўртта ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Ёнғин оқибатида 8/4А-уйнинг 30 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ҳамда 8/5А-уйнинг 20 квадрат метр майдонда ва 6А-уйнинг 18 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби аниқланмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)