Санкт-Петербург яқинидаги Гатчина шаҳрида «Авангард» пиротехника заводида портлаш юз берди. Бу ҳақда минтақа фавқулодда хизмати вакили хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бинода беш киши бўлган, улардан икки нафари ҳалок бўлган. Вайроналар остидан яна икки нафар жабрланувчи чиқариб олинган.
«Икки ёки уч киши вайроналар остида бўлиши мумкин. Қутқарувчилар бино вайроналарини кўздан кечирмоқда», — дейди вилоят расмийлари.
Майдони 7,5 минг квадрат метр бўлган бино тўлиқ қулаб тушган. ФВВ портлаш технологик бўлганлигини таъкидлади. Портлашдан сўнг учта енгил машина олов олган.
Тезкор штаб ташкил этилган, Ленинград вилоятининг губернатори Александр Дрозденко воқеа жойига жўнаб кетган.
Изоҳ (0)