JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Spot».
«Ҳамкорлик чегараларини кенгайтириш ва хорижий бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадларида, JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК Қоғозистон, Тожикистон, Қирғизистон бозорларига кириб боришда фаол давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Тожикистондаги «Синов механика заводи» ЁАЖ билан компания умумий қиймати 1 481 200 АҚШ долларига тенг 14 дона MAN TGS 41.400 8×4 ББ самосвалини етказиб бериш бўйича шартнома тузди.
Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 метр куб ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти — 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш. к.) ташишга мўлжалланган.
Шунингдек, Common Rail замонавий ёқилғи узатиш тизимли қудратли тежамкор D20 двигатели, 16 босқичли механик узатмалар қутиси, кучайтирилган рессор осмаси, ABS’ли барабанли тормоз, электрон назорат тизимлари ва қулай кундузги кабина билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)