Тошкентда 15 октябрь, душанба куни кузатилган ноодатий «лой ёмғир»ига кучли шамол келтириб чиқарган чанг бўрони сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ қошидаги гидрометеорология хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
«15 октябрь кечаси шамолнинг секундига 12—14 дақиқагача кучайиши кузатилиб, кўриш 1800—2000 метргача ёмонлашуви билан боғлиқ чанг бўрони бошланди. Бундай ҳолат бизда бундан ҳам кучлироқ шамолларда ҳам кузатилмаган», — дейди Ўзгидрометеорология.
«Бундай жадалликдаги чанг бўронининг юзага келишига Тошкентда охирги вақтларда олиб борилаётган фаол қурилишлар сабаб бўлган. Кўплаб туманларда янги уйлар, кўприклар барпо этилмоқда, янги йўллар қурилмоқда, эскилари таъмирланмоқда. Ерни ковлаш билан боғлиқ ишлар қуруқ ер участкаларининг кенг майдонлари, қум, чангнинг юзага келишига олиб келиб, улар шамол тезлиги секундига ҳатто 10—12 метрга кучайганда ҳам ҳавога кўтарилади», — аниқлик киритади марказ.
Изоҳ (0)