Нигериянинг жануби-шарқидаги Абия штатида нефть қувурининг портлаши оқибатида 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Нигерия Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлигига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
Ҳодиса нефть қувурига етарлича техник хизмат кўрсатилмаганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Агентлик координатори Эванс Угонинг сўзларига қараганда, ҳодиса юз берганда маҳаллий аҳоли бу ҳақда маҳаллий ҳукуматни хабардор қилишнинг ўрнига нефть қувуридан оқиб чиқаётган нефтни тўплашга ҳаракат қилган. Бу уларнинг олов ичида қолишига сабаб бўлган.
Ҳозирда нефть қувурида қўриқлаш хизмати кучайтирилган.
Изоҳ (0)