Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши курашиш куни ҳар йили 15 октябрь куни ўтказилади. Ушбу кунга бағишланган тадбирлар дунёнинг 44 дан ортиқ мамлакатида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Республика онкологлари ассоциацияси аёл ҳайдовчиларга шу мавзудаги белгиларни бепул тарқатишда ёрдам кўрсатиш илтимоси билан Ўзбекистон ички ишлар вазири номига хат билан мурожаат қилди.
Бугун, 15 октябрь куни пойтахт кўчаларида транспорт воситаларини бошқараётган аёл-қизларга Тошкент ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ана шундай белгилар топширилди.
Акция мақсади — кўкрак бези саратони муаммосига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, касалликни бошланғич босқичида ташхислаш имконига эга бўлиш учун мазкур масалада билимларни ошириш.
Изоҳ (0)