Яманнинг Худайда вилоятида микроавтобусларга берилган зарба оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 20 киши яраланди.
Воқеа вилоятнинг Жабал ар-Рас туманида рўй берди. Ярадорлар маҳаллий шифохонага етказилди.
Зарбани ким амалга оширгани ҳозирча аниқ айтилмаяпти.
Изоҳ (0)