Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишнинг янада самарали усулларини қидириб, ҳамкорлик учун дин вакилларига мурожаат қилди, дейилади ИИББ хабарида.

Фото: ИИББ

ИИББнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди ва ўтган жума — Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунида — пойтахтнинг барча масжидларида имомлар жума намозига келганларни Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишга даъват этди.

Автотураргоҳларга машиналарни тўхтатиш, шу жумладан, масжидлар ёнидаги тўхташ жойларидан тўғри фойдаланиш, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига ҳурмат, махсус транспорт — «Тез ёрдам», ўт ўчириш машиналарини ўтказиб юбориш, ёш болани тиззасига ўтқизиб машина ҳайдаш ва бошқа масалалар ҳақида гапирилди.