• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОАВ: Гулнора Каримованинг уйида ва сейфларида қиймати 38 млн Швейцария франкига тенг соатлар ва заргарлик буюмлари топилган

    Zeromax компанияси 2006—2009 йилларда Ўзбекистон Биринчи Президентининг қизи Гулнора Каримованинг ҳисоб-китобларини тўлаган. Бу ҳақда Швейцариянинг Tages-Anzeiger ва Tribune de Genève нашрларига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гулнора Каримова 2009 йилда «Наша Газета» нашрига берган интервьюсида Zeromax компаниясига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.

    Zeromax компанияси Швейцариянинг Суг шаҳрида 2005 йилда рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистоннинг нефть ва газ савдоси бўйича шартномаларини амалга оширган. 2010 йилда Zeromax банкрот бўлган ва ўзидан кейин 191 та кредитор олдида 5,6 миллиард Швейцария франкига тенг улкан қарзларни қолдирган. Компаниянинг банкротлигидан Швейцария ва Германиядаги кўплаб компаниялар зарар кўрган. Улар Zeromax Гулнора Каримовага тегишли бўлган, деб ҳисоблайди ва унинг музлатиб қўйилган активларининг бир қисмини етказилган зарар учун тўлов сифатида уларга қайтаришни талаб қилмоқда.

    Zeromax кўпинча Гулнора Каримова билан алоқдорликда эсланади, аслида компанияни ким назорат қилгани номаълум. 2009 йилда «Наша Газета» нашрига берган интервьюсида Гулнора Каримова Zeromax’га алоқадорлиги юзасидан берилган саволга шундай жавоб берган: «Ҳақиқатда бундай маълумот интернетда пайдо бўлди ва шундан буён менга ёпишиб қолди. Бу компанияга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ, албатта, компания билан нафақат у ерда кўплаб дўстларим ишлагани учун, балки унинг мамлакатимиз ҳаётида ўйнаётган роли бўйича яхши танишман».

    Tages-Anzeiger ва Tribune de Genève журналистлари эса бошқача фикрда. Уларнинг қўлига 2016 йилда тузилган полиция ҳисоботи тушган. Ҳужжатдан маълум бўлишича, Гулноранинг уйида ва Женеванинги Lombard Odierр банкидаги сейфларида ўтказилган тинтувлар вақтида қиймати 38 миллион Швейцария франкига тенг соатлар ва заргарлик буюмлари, хусусан, ёқут занжир, йирик қизил бриллиантли ҳалқа топилган.

    Бундан ташқари, полиция ҳисоботида Швейцария ва Германия компаниялари Гулнорага унинг Колонидаги «Магнолия» вилласи таъмири учун юборган ҳисоблари, Франция ва Гонконгда кўчмас мулк сотиб олингани ҳақида маълумот, европалик футболчиларнинг Ўзбекистонга трансфери учун тўловлар мавжуд. Бу ҳисобларнинг баъзиларини Гулноранинг ўзи тўламаган, уларни Zeromax компаниясига йўналтирган. Журналистларнинг ҳисоблашича, Zeromax томонидан Гулнора Каримованинг топшириғига биноан унинг манфаатлари учун тўлаган тўловларнинг умумий суммаси 127 миллион Швейцария франкини ташкил қилади.

    TdG томонидан хабар қилинишича, терговчилар Zeromax ҳисобрақамларидан Газпромбанкнинг Цюрихдаги филиалидаги офшор компанияларнинг ҳисобига ўтказилган пуллар бўйича далилларни ҳам топган. Мазкур компаниялар Гулнора Каримовага алоқадор бўлиши мумкин: 2006—2009 йилларда 370 миллион Швейцария франки ўтказилган. Шундан сўнг, 2010 йилда барча пуллари олиб қўйилган Zeromax банкрот бўлган.

    Швейцария савдо реестрида компания Ўзбекистоннинг икки фуқароси номига рўйхатга олинган. 2017 йилга қадар Zeromax банкротлиги бўйича иш Каримовага қарши терговнинг бир қисми бўлган. Бироқ кейинроқ жиноий ишлар бўйича федерал суд Zeromax томонидан Каримованинг фойдасига ўтказилган кўп сонли тўловлар Гулнора Каримованинг компания устидан назоратни амалга оширгани ҳақида гувоҳлик бермайди, деган қарорга келган. Суд Zeromax’нинг собиқ менежерлари кўрсатмаларини муҳимроқ деб ҳисоблаган. Уларнинг кўрсатмалари Каримова компанияга алоқадор бўлмаганини тасдиқлаган. Zeromax кредиторларининг адвокатлари эса менежерлар босим остида кўрсатма берган, деб ҳисоблайди.

    Жорий йилнинг 9 майида Федерал кенгаш дастлабки қарорни қабул қилган: музлатиб қўйилган 800 миллион Швейцария франки тўлиқ ҳажмда Ўзбекистонга қайтарилиши керак, чунки пуллар коррупцион фаолият ва Ўзбекистон давлатига етказилган зарар натижасида олинган, деб ҳисобланади.

    11.10.2018, 23:05   Изоҳ (0)   244927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ташаббус-2018» кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи якунланди

    11.10.2018, 22:32

    АКТ вазири Veon Group раҳбари билан тўртинчи авлод тармоғини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    11.10.2018, 22:14

    Абдусалом Азизов Арманистон, Беларусь ва Озарбайжон мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашув ўтказди

    11.10.2018, 22:07

    Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди

    11.10.2018, 20:33

    Самарқанд вилоят офтальмология шифохонасида беморларни текширишдан кўра, Telegram’га пароль қўйиш асосий вазифами?

    11.10.2018, 19:41

    Чинозда телефон ўғрилари қўлга олинди

    11.10.2018, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.