Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Veon Group компаниясининг бош амалий директори Шелл Мортен Йонсен билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда томонлар Beeline компаниясининг Ўзбекистон мобил алоқа бозорида янги технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакат ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокига доир муваффақиятли иш тажрибасини қайд этди.
Суҳбатда замонавий телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий этиш, хусусан, тўртинчи авлод тармоғини кенгайтириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Veon раҳбари замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш бўйича инвестиция дастурини янада кенгайтириш ниятида эканлигини билдирди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК МЧЖ (Beeline савдо белгиси) Veon компаниялари гуруҳига киради. Ушбу компания 235 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатувчи глобал алоқа провайдери ҳисобланади.
Изоҳ (0)