Украинанинг Чернигов вилоятидаги ҳарбий омборда 8 октябрдан 9 октябрга ўтар кечаси ёнғин юзага келди ва у портлашларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, омбор 682,6 гектар майдонни эгаллайди, шундан 402 гектари техник ҳудуд ҳисобланади. Омборда бир неча ўн тонна ўқ-дори, патрондан тортиб, ракетагача сақланади.
Дастлаб портлаш фаоллиги бир дақиқада икки-учтани ташкил қилган, кейин эса биттагача пасайган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Фавқулодда ҳолат ҳудудидан тахминан 12 минг киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)