27—28 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилган «Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ҳақида Испаниянинг Diario Arbat газетасининг интернетдаги саҳифасида мақола эълон қилинди, деб ёзади ЎзА.
«Тошкент Испания иштирокидаги халқаро анжуманни қутлайди» сарлавҳаси билан чоп этилган мақола қуйидагича:
«27—28 сентябрь кунлари Тошкентда ‘Оилани мустаҳкамлаш ва янги авлодни вояга етказишда маҳаллий ҳокимият органларининг роли’ мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева раислигида ўтказилди. Унда Марказий Осиё минтақаси ва Европанинг кўплаб мамлакатлари, турли халқаро ташкилотлар иштирок этди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, БМТ вакиллари шулар жумласидандир.
Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон, Арманистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Афғонистон, Буюк Британия, Испания, Италия, Бельгия, Миср ва Жанубий Корея каби мамлакатлар вакиллари иштирок этди.
Анжуманда Европа делегатлари орасида энг кўп сонли делегация аъзолари билан ташриф буюрган Испания иштирокини алоҳида таъкидлаш зарур. Хусусан, Мадриддаги Сан-Пабло университети профессори Антонио Алонсо Маркос, Евро Осиёнинг Испания-Россия обсерваторияси президенти Фернандо Морагон ва Евро Осиёнинг Испания-Россия обсерваторияси ижрочи директори Мария Груник шулар жумласидандир.
Анжуманинг барча иштирокчилари юксак даражада ташкил этилган тадбир ва меҳмондўстликни алоҳида қайд этди».
Изоҳ (0)