5 октябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Миллий кутубхона ҳузуридаги Республика методик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда.
Унда Республика методик кенгаши аъзолари, вазирлик ва идоралар масъул вакиллари, Миллий кутубхона хизматлари, Республика йиғма электрон каталог маркази, Республика ахборот-кутубхона маркази раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 28 августдаги «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5527-сон қарори тўғрисида, Ўзбекистон кутубхоналари ассоциациясини ташкил қилиш, Infolib Uzbekistan VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига тайёргарлик кўриш, «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси — 2018» касбий танловининг республика босқичини ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари ходимларини аттестациядан ўтказишнинг бориши ҳамда «Муаллифлик жадвали»ни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Изоҳ (0)