Португалия пойтахти Лиссабонга яқин Синтра ва Кашкайш муниципалитетларида кенг миқёсли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қутқарув ишларига 700 дан ортиқ ўт ўчирувчи, еттита самолёт-амфибия, 200 дан ортиқ техника бирлиги жалб қилинган.
Яқин атрофдаги бир қанча қишлоқлар аҳолиси олов туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Жами 350 киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)