Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпион россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида UFC 229 мусобақасининг асосий жанги бўлиб ўтгани ва унда Ҳабибнинг ғалабага эришгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: AP

Фото: AP

Жанг тугагач Ҳабиб Нурмагомедов рақибининг жамоаси билан октагон ташқарисида жанжаллашиб кетди. Бу вақтда эса Ҳабибнинг жамоадошлари Конорга ҳужум қилди. Жанжал авж олиб кетмаслиги учун ташкилотчилар иккала спортчини ҳам трибуна остига олиб ўтиб кетишди.

Спортчиларни олиб чиқиб кетишда мазкур жанг оқшомида иштирок этмаган спортчилар ҳам ёрдам кўрсатишди. UFC раҳбари Дейна Уайт эса Макргрегор жамоасини огоҳлантирди. Унинг қарори билан спортчилар иштирокисиз ва камарни тантанали топширишсиз ғолиб номи эълон қилинди. Шунингдек, спортчилар октагонда интервью ҳам бера олмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди