АҚШ Афғонистон билан чегарани қўриқлашда Тожикистон чегара қўшинлари имкониятларини кучайтириш учун мамлакатга 8 миллион доллар қийматидаги қурилмани тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тожикистонга қурилиш қурилмаси, оғир махсус техника, патруль қилиш, қўмондонлик, разведка, тез ёрдам кўрсатиш ва қўшинларни кўчириш учун мўлжалланган тактик транспорт воситалари етказилди.
«Афғонистондаги беқарор вазият, унинг Тожикистон билан чегарадош шимолий вилоятларида ‘Толибонънинг фаоллашуви терроризмнинг ёйилиши ва наркотик моддалар таҳдидига янгича ёндашувни талаб қилади», — деди қурилмаларни топшириш маросимида Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов.
Унинг сўзларига қараганда, айнан АҚШ Давлат департаменти ва Адлия вазирлиги ёрдамида Афғонистон билан чегарада замонавий алоқа тизими яратилган, инфратузилма объектлари барпо этилган, Алоқа марказини таъмирлаш ишлари якунланган, Хатлон вилоятининг Шаартуз туманида чегара пости қурилиши бошланган.
Изоҳ (0)