Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Илғор технологиялар марказлари ҳамкорлигида ташкиллаштирилган «Тиббиёт соҳасидаги инновациялар» Ахборот куни бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Spot.

Фото: Spot

Фото: Spot

Хабарга кўра, бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида қатор инновацион ишланмалар яратилмоқда.

Тез ёрдам тизимига инновациялар жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа

Ҳар бир одам учун муҳим бўлган бу хизматнинг сифатли, тез кўрсатилишига, тиббиёт бригадаси фаолиятини оптималлаштиришга, зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга хизмат кўрсатишга қаратилган, қалбаки чақирувлардан ҳимоя қилувчи мазкур лойиҳа орқали «тез ёрдам»нинг сифатини ошишига кўмак бериши, аҳоли соғлиғини сақлашга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Заиф эшитувчилар учун диспетчерлик хизмати

Яна бир лойиҳа — заиф эшитувчилар учун диспетчерлик хизмати эшитиш муаммоси мавжуд шахслар учун биринчи ёрдам хизматларига хабар бериш имкониятини беради. Мазкур диспетчерлик хизмати кун-у тун, танаффуссиз фаолият юритиши назарда тутилган.

Шунингдек, QLF-Quantitative Light Fluorescence қурилмаси эса оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини аниқлашга инновацион ёндашувдир. У оғиз бўшлиғида аниқланадиган ҳар қандай кариес ва унинг асоратларини қизил рангда белгилаб беради. Бу қурилма болаларда тиш касалликлари профилактикаси учун хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди