Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳужжат мамлакатда бўладиган сайлов тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишни таъминлаш, шунингдек, сайлов жараёнларини бошқаришда ахборот тизимини жорий қилиш каби мақсадларда қабул қилинди, дейилади хабарда.
Унга кўра, эндиликда:
Марказий сайлов комиссияси — мамлакатнинг бутун ҳудудида сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудларда тизимнинг самарали ишлашини таъминлашга ягона технологик ёндашувни таъминлайди;
«Давергеодезкадастр» қўмитаси эса кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини юритиш учун жавобгар орган ҳисобланади.
Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда — уйма-уй юриб айланиш орқали фуқароларнинг паспорт маълумотларини Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда, бу — доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради. Жараёнга сектор раҳбарлари ҳам жалб этилади.
Изоҳ (0)