• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом Каримов президентлиги даврида жадидчиларнинг пок номи қайта тикланди (видео)

    Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг жадидчилар номини, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг бой илмий-адабий меросини қайта тиклашдаги ўрни ҳақида мақола эълон қилиб, Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси очилиши (2000 йил 12 май)да берган интервьюсидан парчани илова қилди.

    Фото: «Uzvisit.com»

    Фото: «Uzvisit.com»

    Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида юзага келган жадидчилик ҳаракати Ватанимиз тарихида муҳим саҳифа очди. Ўша даврнинг энг илғор кучлари саналган жадидлар бир замонлар дунё цивилизациясига улкан ҳисса қўшган ўлка жаҳон тараққиётидан ортда қолаётганини теран ҳис қилиб, жамиятни тубдан ислоҳ этишга интилдилар. Ўлкани мустамлака кишани ҳамда асрий қолоқликдан озод этиш, мазлум халқ қалбига маърифат зиёси ва эрк туйғусини сингдириш, жамиятга бахт йўлини кўрсатиш маърифатпарварларнинг бош маслаги эди. Беҳбудий, Мунавварқори, Фитрат, Қодирий, Чўлпон, Авлоний каби ўнлаб ҳур фикрли тараққийпарварлар ана шу эзгу мақсад йўлида фидокорона курашдилар.

    Жадид намояндалари саъй-ҳаракати билан янги усулдаги мактаблар, нашриётлар, кутубхоналар, хайрия жамғармалари ташкил қилинди, газета-журналлар таъсис этилди. Ўлкадаги дастлабки олий ўқув юрти – Туркистон халқ университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) очилишида ҳам уларнинг хизмати катта бўлди.

    Аммо мураккаб тарихий шароит жадид боболаримизга ўз мақсадларини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермади. Шўро давлати ўтган асрнинг 20—30 йилларида амалга оширган қатағонларда жадидчилик ҳаракатининг барча таниқли вакиллари қатл этилди. Ҳуррият ва илму маърифатни байроқ қилиб чиққан боболаримизга «миллатчи», «халқ душмани» тамғалари босилди. Маърифатпарварлар ёзган бадиий, илмий ва публицистик асарлар халқ қалбида эрк ва ғурур туйғусини жўш урдириши, миллий ўзликни уйғотиши мумкин эди. Шу боис собиқ мустабид тузум даврида жадид адабиётини ўқиш тақиқланди.

    1991 йили халқимизнинг асрий орзуси ушалди – Ўзбекистон истиқлолга эришди. Мустақиллигимиз меъмори, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов миллий ўзликни англаш, бой маънавий-маданий меросни қайта тиклашга истиқлолнинг илк йиллариданоқ давлат сиёсати даражасида эътибор қаратдилар. Жумладан, жадид боболаримизга қўйилган сохта айбловлар олиб ташланиб, уларнинг пок номи қайта тикланди. Салкам етмиш йил давомида темир сандиқларда сақланган китоблар яна ёруғ дунё юзини кўрди. Жадидчилик ҳаракати намояндаларининг бой илмий-адабий мероси кенг тадқиқ этилиб, уларнинг серқирра фаолияти дарслик ва қўлланмаларга киритилди.

    Собиқ тузум даврида халқимизнинг маърифатпарвар ўғлонлари ном-нишонсиз кўмиб ташланган Тошкентнинг Бўзсув соҳилидаги қаровсиз жой Биринчи Президентимиз раҳнамоликларида обод зиёратгоҳга айлантирилди. Бу ерда «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳамда «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ташкил қилинди. 31 августни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланди.

    Юрт озодлиги ва саодати йўлида ширин жонидан кечган маърифатпарвар боболаримизнинг пок номи тикланиши чин маънода тарихий ҳақиқат тантанаси бўлди. Дарҳақиқат, Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, «Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Исхоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир каби юзлаб маърифатпарвар, фидойи инсонларнинг ўз шахсий манфаати, ҳузур-ҳаловатидан кечиб, эл-улус манфаати, юртимизни тараққий топтириш мақсадида амалга оширган эзгу ишлари авлодлар хотирасидан асло ўчмайди».

    https://www.facebook.com/IslamKarimovFoundation/videos/1905946186163734/?t=99

    04.10.2018, 09:06   Изоҳ (0)   40675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда YouTube ишламай қолди

    04.10.2018, 08:54

    Ўзбекистонда зилзила кузатилди

    04.10.2018, 08:40

    Фотосаёҳат: Ўзбекистон йўллари бўйида нималар сотилмоқда?

    04.10.2018, 08:29

    Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг мамлакат ҳудудидаги активларини хатламоқчи

    04.10.2018, 08:18

    Самарқандда Spark ойнасидан оёғини чиқарган ҳолда рулни бошқарган ҳайдовчининг шахси аниқланди (видео)

    04.10.2018, 08:15

    Ақтўбеда автобусда ёниб кетган ўзбекистонликларнинг яқинлари 21 млн доллар товон талаб қилмоқда

    04.10.2018, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.