Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи модернизациясининг иккинчи босқичи якунланди. Бу ҳақда «ПетроКазахстан Ойл Продакц» президенти Сзян Ши Хитой Бош консуллиги томонидан Олмаотада уюштирилган пресс-турда маълум қилди, деб ёзади «Spot».
Эндиликда заводни режали таъмирлаш ҳар бир ярим йилда бир, кейинчалик ҳар уч йилда бир амалга оширилади.
«Энди Қозоғистон бозорига катта ҳажмдаги нефть маҳсулотлари тушади. Эшитган бўлсангиз керак, Қозоғистон ҳукумати Россиядан импортни тўхтатди. Бозорни тўлиқ таъминламоқдамиз. Ҳозирда нефть маҳсулотларимизни экспорт қилиш вариантини кўриб чиқмоқдамиз», — деди Сзян Ши.
Бундан ташқари, модернизация нефть қайта ишлаш чуқурлигини 50 фоиздан 80 фоизгача ошириш имконини берди. Ҳозирда завод ишлаб чиқариш ҳажмини уч карра ошириб, 15 минг тонна нефть маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.
Изоҳ (0)