Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон республикасига давлат ташрифи ҳақида Президент матбуот хизмати фильм тайёрлади. Бу ҳақда «Turon 24» хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзбекистон—Ҳиндистон: буюк тамаддунлар учрашуви» номли ушбу фильмда 30 сентябрь—1 октябрь кунлари бўлиб ўтган тадбирлар ўзига хос ракурс орқали, замонавий медиа услубида ёритиб берилган. Ноанъанавий ва панорамали видеотасвирлар, тантанавор мусиқа фильмнинг таъсирчанлигини оширган. Ўзбекистон делегацияси аъзолари ва Ҳиндистон аҳлининг интервьюлари уни мазмунан бойитган.

«Яна бир эътиборли жиҳати, фильм жуда тез — ташрифдан атиги бир кун ўтиб намойиш этилди. Аслида бундай фильмнинг режиссураси, кадрлар ва мусиқа танлови, монтаж жараёнлари анча кунни ва кучни талаб қилади. Уни қуйидаги ҳавола орқали кўриб, ўзингиз баҳо беришингиз мумкин», — дейилади хабарда.

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/280771355979843/

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди